Янгиликлар

Эртага назорат учрашуви ўтказилади

Сана: 07.10.2019

Coca Cola Cуперлиганинг 21-туридан ўрин олган «Бунёдкор» - «Бухоро» учрашувидан кейин кичик танаффусга чиққан «қалдирғочлар» машғулотларга қайтишди.

Бош мураббий Вадим Абрамов миллий терма жамоада бўлиб тургани боис, машғулотларни ёнинг ёрдамчилари олиб бормоқда ва албатта Карленовичнинг дастури асосида. Жамоамиз эртага Суперлигада юзага келган танаффусдан унумли фойдаланган ҳолда назорат учрашувида майдонга тушади. Рақиб – «Қўқон-1912». Беллашув «Бунёдкор» академияси майдонида 16:00да старт олади.