Янгиликлар

«Бунёдкор-2011» халқаро мусобақани дуранг билан бошлади

Сана: 04.10.2019

Абдусаттор Мўминов мураббийлигидаги «Бунёдкор-2011» Қозоғистондаги халқаро мусобақани дуранг билан бошлади.

Тарбияланувчиларимиз бугун халқаро мусобақани маҳаллий «Иртиш-1»га қарши ўтказди. Павлодарликларга қарши ўйин голларга бой тарзда ўтиб, унда томонлар уч мартадан муваффақият қозонишди. Олтита гол киритилган учрашувда дуранг қайд этилди.

Эслатиб ўтамиз, «Бунёдкор-2011» эртага турнирнинг иккинчи учрашувини Толдиқўрғоннинг БЎСМ тарбияланувчиларига қарши ўтказади.

ХАЛҚАРО ТУРНИР
«ИРТИШ-1» (Қозоғистон) – «БУНЁДКОР-2011» - 3:3
«Бунёдкор-2011»: Абдуллоҳ Алишеров, Сарварбек Азимжонов, Абдувосит Шарофуддинов, Мустафо Аҳматуллаев, Камрон Қаҳрамонов, Муҳаммадамин Қаҳрамонов, Моҳир Шарофуддинов.
Захирадагилар: Ворис Қудратов, Искандар Амиров, Жасур Баҳодиров, Исломбек Рашидов, Суннатилла Сойилбоев, Муҳаммадризо Аҳмаджонов, Авазбек Мираҳмедов.
Голлар: Мустафо Аҳматуллаев, Суннатилла Сойилбов, Абдувосит Шарофуддинов.