Янгиликлар

«Бунёдкор-2011» Қозоғистонда

Сана: 03.10.2019

Академия жамоаларимизнинг халқаро мусобақалардаги иштироки давом этади.

Абдусаттор Мўминов мураббийлигидаги «Бунёдкор-2011» Қозоғистоннинг Семей шаҳрига учиб кетди. Тарбияланувчиларимиз қўшни Қозоғистонда 4-9 октябрь кунлари бўлиб ўтадиган халқаро мусобақада иштирок этади. «Бунёдкор-2011» мусобақа давомида «Иртиш-1», «Иртиш-2», БЎСМ, «Барс», «Заря», «Алтай» жамоаларига қарши майдонга чиқади. Турнир эртага старт олади. «Қалдирғочлар»нинг мусобақадаги биринчи рақиби Павлодарнинг «Иртиш-1» жамоаси тарбияланувчилари бўлади. Ўйин маҳаллий вақт билан 13:30да бошланади.

«Бунёдкор-2011» таркиби
1. Ворис Қудратов
2. Абдуллоҳ Алишеров
3. Сарварбек Азимжонов
4. Абдувосит Шарофуддинов
5. Мустафо Аҳматуллаев
6. Камрон Қаҳрамонов
7. Искандар Амиров
8. Жасур Баҳодиров
9. Исломбек Рашидов
10. Муҳаммадамин Қаҳрамонов
11. Суннатилла Сойилбоев
12. Муҳаммадризо Аҳмаджонов
13. Авазбек Мираҳмедов
14. Моҳир Шарофуддинов

Бош мураббий: Абдусаттор Мўминов
Мураббий: Ғулом Ҳалимтоев