Янгиликлар

Суперлига. Муҳим вақтда икки очко бой берилди

Сана: 30.09.2019

Суперлигада 21-тур учрашувлари старт олди.

«Бухоро»ни қабул қилган «Бунёдкор» дурангга имзо чекди. Тўпни назорат қилиш бўйича меҳмонлардан катта устунликка эга бўлган футболчиларимиз рақиб дарвозасини бир мартадан ортиқ ишғол қила олмади. Биринчи бўлимда Миржаҳон Мираҳмадов ҳимоячиларнинг хатосидан унумли фойдаланиб, ҳисобни очди. Аммо қолган дақиқаларда ҳужумларимиз дарвозага аниқ зарба билан якунланмади. Аксинча, қарши ҳужумларнинг бирида гол ўтказиб юбориб, муҳим вақтда икки очкони бой бердик.

Coca Cola Суперлига. 21-тур
«БУНЁДКОР» – «БУХОРО» - 1:1 (1:0)
30 сентябрь. Тошкент. «Бунёдкор» стадиони. 615 томошабин.
Бош ҳакам: Жасур Мухторов (Тошкент).
Қанот ҳакамлари: Бахтиёрхўжа Шавкатов (Тошкент), Султонмурод Улфатов (Тошкент вилояти).
Захирадаги ҳакам: Равшан Абдувоҳидов (Қарши).
Назоратчи: Андрей Тамбовцев (Тошкент).
Комиссар: Зоҳиржон Акрамхонов.
«Бунёдкор»: Абдумавлон Абдужалилов, Исломжон Қобилов, Анвар Ғофуров (Владислав Нуриев, 82), Дилшодбек Аҳмадалиев (Жасурбек Жалолиддинов, 65), Хуршид Ғиёсов, Жавоҳир Қаҳрамонов, Лутфулла Тўраев, Миржаҳон Мираҳмадов, Санжар Қодирқулов, Нурилло Тўхтасинов, Абдулла Абдуллаев (Суҳроб Иззатов, 75).
«Бухоро»: Раҳимжон Давронов, Миржалол Жумаев, Саламат Қуттибоев, Жамолиддин Убайдуллаев (Тоҳиржон Шамсиддинов, 62), Беҳруз Шодмонов, Эргаш Исмоилов, Жаба Липартиа, Муродбек Бобожонов (Шаҳзод Бешимов, 57), Милован Капор, Фатҳулло Фатҳуллоев (Асилжон Бегимқулов, 90+2), Анваржон Жўраев.
Голлар: Миржаҳон Мираҳмадов, 40 – 1:0. Жамолиддин Убайдуллаев, 54 – 1:1.
Огоҳлантиришлар: Муродбек Бобожонов, 9. Лутфулла Тўраев, 53. Раҳимжон Давронов, 90+3.