Янгиликлар

Ҳамиджон Актамов: «Бунёдкор»ни табриклайман»

Сана: 22.09.2019

Coca Cola Суперлиганинг 20-туридан ўрин олган «Бунёдкор» - «Қизилқум» (2:1) учрашувидан кейин ўтказилган матбуот анжуманининг биринчи қисмида меҳмонлар устози Ҳамиджон Актамов иштирок этди.

- «Бунёдкор» жамоасини бугун ғалаба билан табриклайман! Яхши ўйин ўтказдик. Ҳисобда ортда қолаётган бўлсак-да, ғалаба қозониш учун ҳаракат қилдик, аммо омад келмади. Умумий маънода, ҳисоб ўйинга мос.

Жамоада молиявий муаммолар бор. Шу вақтгача индамагандим, мана тўртинчи ойга қараб кетяпти, футболчилар маош олгани йўқ. Қачонгача раҳмат учун ўйнайди? Уларни ҳам оиласи бор, ишлаяптими, маошини олишлари керак. Йил бошида ҳомий бўлиши керак бўлган ташкилотлар, бугун ҳомийлик қила олмаслигини айтиб хат беряпти. Дардим ичимда, нима дейишга ҳайронман. Жамоада ички муҳит яхши, шунчаки, йигитларни руҳлантира олмаяпман.