Янгиликлар

Ўртоқлик учрашуви. «Андижон» билан дуранг ўйнадик

Сана: 06.09.2019

Суперлигада юзага келган танаффусдан унумли фойдаланишга ҳаракат қилаётган «Бунёдкор» бугун ўртоқлик учрашувида майдонга тушди.

«Бунёдкор» академиясида бўлиб ўтган ўйинда «қалдирғочлар»га «Андижон» рақиблик қилди. Учрашувда иккита гол урилди. Ҳисоб биринчи бўлимда жамоамиз томонидан очилган бўлса, иккинчи бўлим аввалида меҳмонлар ҳам гол уришга муваффақ бўлишди. Натижада ҳисоб – 1:1.

Эслатиб ўтамиз, жамоамиз навбатдаги ўртоқлик учрашувини 9 сентябрь куни «Металлург»га қарши ўтказади. Мазкур ўйин ҳам «Бунёдкор» академияси майдонида бўлиб ўтади. Баҳс 17:00да старт олади.

ЎРТОҚЛИК УЧРАШУВИ
«БУНЁДКОР» - «АНДИЖОН» - 1:1 (0:1)
6 сентябрь. Тошкент. «Бунёдкор» академияси майдони.
Бош ҳакам: Шавкат Насибуллаев.
Қанот ҳакамлари: Темур Галеев, Равил Шояхметов.
«Бунёдкор»: Муроджон Зуҳуров (Абдумавлон Абдужалилов, 46), Шоҳруҳ Гадоев (Дмитрий Островский, 54), Евгений Чумак, Анвар Ғофуров (Фаррух Икромов, 54), Жавоҳир Қаҳрамонов (Суҳроб Иззатов, 69), Лутфулла Тўраев, Бобурбек Фарҳодов, Хуршид Ғиёсов (Абдурашид Тоҳиров, 76), Муҳаммадодил Қаҳрамонов (Санжар Рихсибоев, 59), Санжар Турсунов, Владислав Нуриев (Темур Аюпов, 46).
«Андижон»: Виталий Мирний, Илдар Маматказин, Бобур Акбаров, Хушнуд Авилов, Фарҳод Мираҳматов, Абдуллоҳ Олимов, Фарҳод Бекмуратов, Сардор Азимов, Дониёр Исмоилов, Рўзимбой Аҳмедов, Шаҳзод Убайдуллаев.
Захирадан тушганлар: Акмал Ортиқов, Дилшод Раҳматуллаев, Ойбек Қиличев, Фарҳод Соҳибжонов, Дониёр Абдуманнопов, Қаҳрамон Баҳодиров, Даврон Исоқов, Бахтиёр Қосимов.
Голлар: Владислав Нуриев, 30 – 1:0. Шаҳзод Убайдуллаев, 52 – 1:1.
Огоҳлантириш: Жавоҳир Қаҳрамонов, 42.