Янгиликлар

Ўртоқлик учрашувидаги рақиблар маълум

Сана: 04.09.2019

Суперлиганинг 18-туридан ўрин олган «Бунёдкор» - «Локомотив» учрашувидан кейин қисқа муддатли таътилга чиққан «қалдирғочлар» кузнинг илк кунидан бошлаб машғулотларни давом эттирмоқда.

Машғулотлар «Бунёдкор» академияси майдонларида бўлиб ўтмоқда. Суперлигада юзага келган танаффусдан унумли фойдаланишга ҳаракат қилаётган «Бунёдкор» навбатдаги расмий ўйинга қадар иккита назорат баҳсида майдонга тушади. Жамоамиз 6 сентябрь куни «Андижон» билан куч синашса, орадан уч кун ўтиб, «Металлург»га қарши назорат ўйини ўтказилади. Ҳар иккала баҳс ҳам «Бунёдкор» академияси майдонида бўлиб ўтади.

Эслатиб ўтамиз, жамоамиз Суперлиганинг 19-турини сафарда «Қўқон-1912»га қарши ўтказади.