Янгиликлар

Про лига. Сафарда ажойиб ғалаба қўлга киритилди

Сана: 13.08.2019

Бугун Про лигада 15-тур учрашувлари бўлиб ўтди.

Мазкур турни сафарда чемпионат етакчиларидан бири «Раш-Милк»ка қарши ўтказган «Бунёдкор-2» ажойиб ғалабани қўлга киритди. Мурод Отажонов шогирдлари қизиқарли, хафвли вазиятларга бой учрашувда имкониятдан фойдаланиш борасида устунлик қилишди. Биринчи бўлимда ҳисоб очилгани йўқ. Иккинчи бўлимнинг дастлабки 10 дақиқаси қайсидир маънода ўйин тақдирини ҳал қилди. Жавлон Эсонов беш дақиқа ичида дублни нишонлаб, якунда жамоамизга уч очко тақдим қилган голлар муаллифига айланди. 70-дақиқада Боситжон Раҳимов автогол муаллифига айланган бўлса-да, қолган дақиқаларда футболчиларимиз бошқа хато қилгани йўқ.

Айтиш керак, Шаҳрихон тумани ҳокими ўйиндан аввал «Бунёдкор-2» жамоаси бош мураббийи Мурод Отажоновга телевизор совға қилган бўлса, учрашувда биринчи бўлиб гол урган футболчига аталган телевизор Жавлон Эсоновга насиб қилди.

«Б» ПРО ЛИГА. «ШАРҚ» МИНТАҚАСИ
«РАШ-МИЛК» - «БУНЁДКОР-2» - 1:2 (0:0)
13 август. 15-тур. Шаҳрихон. «Шаҳрихон» стадиони. 5317 томошабин.
Бош ҳакам: Иброҳим Исмоилов.
Қанот ҳакамлари: Сардор Нишонбоев, Отабек Қосимов.
Захирадаги ҳакам: Оятулло Ҳакимов.
Назоратчи: Файзулло Ҳасанов.
Комиссар: Шоҳруҳ Саид.
«Раш-Милк»: Баракатулло Исроилов, Ҳумоюнмирзо Исроилов (Амирхон Иброҳимов, 53), Аслиддин Абдумухторов (Билолиддин Иномов, 75), Муҳаммадкомил Низомов, Бобуржон Мамажонов, Фаррухбек Бекмуротов, Ҳусниддин Салайдинов, Шоҳруҳбек Раҳмиддинов (Жасур Қувваталиев, 46; Зийнатилло Икромжонов, 82), Маҳмуджон Нажмиддинов (Саиджон Маҳамаджонов, 46), Исломжон Иминов, Асрор Раҳмонов.
«Бунёдкор-2»: Акобир Қаюмов, Отабек Бекбоев, Сардор Усмонов, Мардон Абдуллаев (Азамат Интиқбоев, 46), Жавлон Эсонов (Абдуллоҳ Маҳкамов, 71), Ғайрат Азизхўжаев (Қаландар Қудратов, 74), Абдуғани Камолов, Жавоҳир Мусажонов, Боситжон Раҳимов, Максимилян Фомин (Алпомиш Тилапов, 46), Шоҳруҳбек Муродбеков.
Голлар: Жавлон Эсонов, 50 – 0:1. Жавлон Эсонов, 55 – 0:2. Боситжон Раҳимов, 70-ўз дарвозасига – 1:2.
Огоҳлантиришлар: Максимилян Фомин, 13. Ҳумоюнмирзо Исмоилов, 34. Отабек Бекбоев, 58. Абдуғани Камолов, 81. Фаррухбек Бекмуродов, 87.