Янгиликлар

U-18. Ўзбекистон чемпионати. Навбатдаги ғалаба қўлга киритилди

Сана: 12.08.2019

18 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Ўзбекистон чемпионатида 9-тур учрашувлари бўлиб ўтди.

Сергей Чигодаев мураббийлигидаги «Бунёдкор» иккинчи давранинг иккинчи учрашувини «Локомотив»га қарши ўтказди. Академия майдонида бўлиб ўтган баҳс голлар шоусига айланиб кетди. «Қалдирғочларимиз» биринчи бўлимнинг ўзидаёқ меҳмонлар дарвозасини беш бор ишғол қилди. Танаффусдан кейин меҳмонлар бир марта майдон марказига чорланди. Ҳисоб – 6:0.

U-18. ЎЗБЕКИСТОН ЧЕМПИОНАТИ. 9-ТУР
«БУНЁДКОР» - «ЛОКОМОТИВ» - 6:0 (5:0)
12 август. Тошкент. «Бунёдкор» академияси майдони. 45 томошабин.
«Бунёдкор»: Глеб Харин, Қуддусбек Аъзамов, Сардор Абдурашидхўжаев, Хуршидбек Убайдуллаев, Фаррухбек Мухторов, Жасурбек Абдулбеков, Жалолиддин Содиқов, Жавоҳир Рўзиев, Отабек Жўрақўзиев, Асаджон Азимжонов, Абдурауф Бўриев.
Захирадагилар: Миразиз Усмонов, Аббос Аширалиев, Лазизхон Мўйдинов, Сарвар Шарипов, Муҳаммаджон Носиров, Собир Норбоев, Сардорбек Олимов, Жаъфар Назарбеков, Любомир Бондоренко.
Голлар: Жалолиддин Маткаримов, 5-ўз дарвозасига – 1:0. Отабек Жўрақўзиев, 11 – 2:0. Жалолиддин Содиқов, 26 – 3:0. Абдурауф Бўриев, 28 – 4:0. Хуршидбек Убайдуллаев, 37-пенальтидан – 5:0. Жасурбек Абдулбеков, 66 – 6:0.