Янгиликлар

Вадим Абрамов: «Ўзимизнинг хатолар сабаб ютқаздик»

Сана: 11.08.2019

Coca Cola Суперлиганинг 16-туридан ўрин олган «Насаф» - «Бунёдкор» (3:1) учрашувидан сўнг ўтказилган матбуот анжуманинг биринчи қисмида меҳмонлар устози Вадим Абрамов ОАВ ходимларининг саволларига жавоб қайтарди.

- Ўзимизнинг хатолар ўзимизга қимматга тушди. Мезбонларнинг қандай ўйнашини билардикку, лекин барибир хатога йўл қўйдик. Ўтказиб юборилган голлардан кейин вазиятни ўнглашга қийналдик. Вазиятни ўнглаганимиздан кейин ҳам хато қилдик. Қисқаси, ўзимизнинг хатолар сабаб ютқаздик.