Янгиликлар

Александр Иванков хотира турнири якунланди

Сана: 11.08.2019

Марҳум мураббий Александр Иванков хотираси учун ташкил қилинган хотира турнири ўз ниҳоясига етди. Мусобақада иштирок этган Алишер Иброҳимов мураббийлигидаги «Бунёдкор-2009» турнинг тенгсиз жамоасига айланди. Ҳал қилувчи баҳсда «Спартак» билан ҳисоб-китоб қилган «қалдирғочларимиз» 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Сарвар Ўринбоев, Диёрбек Шониёзов ҳамда Шаҳбоз Бухаров томонидан урилган голларга рақиб бир марта жавоб қайтара олди холос. Шу тариқа «Бунёдкор-2009» бош совринни ўзиники қилди.

АЛЕКСАНДР ИВАНКОВ ХОТИРА ТУРНИРИ
Финал
11 август (якшанба)
«БУНЁДКОР-2009» - «СПАРТАК» - 3:1
Голлар: Сарвар Ўринбоев, Диёрбек Шониёзов, Шаҳбоз Бухаров.