Янгиликлар

Cуперлига. Ўйинга ярашмаган натижа

Сана: 11.08.2019

Cуперлигада 16-тур ўйинлари якунига етди.

Турнинг марказий учрашувида «Бунёдкор» сафарда «Насаф»га қарши майдонга тушди. Беллашувнинг биринчи бўлими майдон эгаларининг устунлигида ўтган бўлса, иккинчи бўлимда ўйин назорати тўлиқ жамоамиз қўлида бўлди. Бироқ яратилган вазиятлардан фойдаланиш бўйича футболчиларимиз оқсади. Аксинча, оддий вазиятларда йўл қўйилган хатолар якунда мағлубиятга етарли бўлди.

Coca Cola Суперлига. 16-тур
«НАСАФ» – «БУНЁДКОР» - 3:1 (1:0)
11 август. Қарши. «Марказий» стадиони. 8756 томошабин.
Бош ҳакам: Зокир Қодиров.
Қанот ҳакамлари: Руслан Самандаров, Обид Жумаев.
Захирадаги ҳакам: Рустам Чориев.
Назоратчи: Олег Дачев.
Комиссар: Александр Давиденко.
«Насаф»: Абдувоҳид Неъматов, Ғолиб Ғайбуллаев, Азизжон Ғаниев, Дилшод Саитов, Ҳумоюн Муртазоев, Бобур Абдухолиқов (Дониёржон Нарзуллаев, 72), Шароф Муҳиддинов, Сардор Абдураимов (Акмал Мозговой, 66), Ислом Рашидхонов (Хуршидбек Мухторов, 83), Шерзод Насруллаев, Умарбек Эшмуродов.
«Бунёдкор»: Абдумавлон Абдужалилов, Анвар Ғофуров, Дилшдбек Аҳмадалиев, Жасурбек Жалолиддинов (Жавоҳир Қаҳрамонов, 57), Хуршид Ғиёсов, Лутфулла Тўраев, Миржаҳон Мираҳмадов (Санжар Турсунов, 79), Санжар Қодирқулов, Шоҳруҳ Гадоев, Евгений Чумак (Бобурбек Фарҳодов, 63), Абдулла Абудлаев.
Голлар: Азизжон Ғаниев, 26-пенальтидан - 1:0. Бобур Абдухолиқов, 55 - 2:0. Шоҳруҳ Гадоев, 90 - 2:1. Ҳумоюн Муртазоев, 90+3 - 3:1.
Амалга оширилмаган пенальти: Хуршид Ғиёсов, 90.
Огоҳлантиришлар: Лутфулла Тўраев, 25. Ғолиб Ғайбуллаев, 38. Шоҳруҳ Гадоев, 65. Бобурбек Фарҳодов, 77. Шароф Муҳиддинов, 77. Ҳумоюн Муртазоев, 90+3.