Янгиликлар

Александр Иванков хотира турнири. Ярим финал учрашувлари бўлиб ўтди

Сана: 10.08.2019

Чирчиқ шаҳрида марҳум мураббий Александр Иванков хотира турнири давом этмоқда.

Алишер Иброҳимов бошчилигидаги «Бунёдкор-2009» бугун финал йўлланмаси учун майдонга чиқди. «Нефтгазмонтаж» жамоаси тарбияланувчиларига қарши ўйнаган «қалдирғочларимиз» йирик ҳисобда ғалаба қозонди – 5:0.

Эртага мусобақанинг финал ўйини бўлиб ўтади. «Бунёдкор-2009»нинг финалдаги рақиби «Спартак».

АЛЕКСАНДР ИВАНКОВ ХОТИРА ТУРНИРИ
Ярим финал
10 август (шанба)
«БУНЁДКОР-1» - «НЕФТГАЗМОНТАЖ» - 5:0
Голлар: Сарвар Ўринбоев (2та), Шаҳбоз Бухаров, Диёрбек Шониёзов, Умар Маҳмудхонов.