Янгиликлар

Александр Иванков хотира турнири. Тарбияланувчиларимиз ярим финалда

Сана: 09.08.2019

Чирчиқ шаҳрида марҳум мураббий Александр Иванковнинг хотираси учун турнир бўлиб ўтмоқда.

Мусобақада 16та жамоа тўрт гуруҳда ғолиблик учун курашга киришган эди. Жамоалар сараланиб-сараланиб, бугун ярим финалчилар аниқланди. Турнирда «Бунёдкор» академияси шарафини 2009 йилда туғилган болалардан иборат гуруҳ ҳимоя қилмоқда. Алишер Иброҳимов мураббийлигидаги «қалдирғочларимиз» гуруҳ учрашувларини муваққиятли ўтказиб, чорак финал йўлланмасини қўлга киритган эди. Бугун чорак финалдан ҳам муваффаятли ўтиб, ярим финалга йўл олди. Айтиш керак, турнирда «Бунёдкор» иккита таркиб билан қатнашди. Биринчи таркиб «Д» гуруҳида 5 очко жамғариб, биринчи ўринни эгаллаган бўлса, иккинчи таркиб учинчи ўрин билан кифояланди.

Эртага турнирнинг ярим финал учрашувлари ўтказилади.

АЛЕКСАНДР ИВАНКОВ ХОТИРА ТУРНИРИ
«С» гуруҳи
«Бунёдкор-2» - «Спартак-1» - 0:5
«Қайрат-1» (Қозоғистон) - «Бунёдкор-2» - 3:6
«Локомотив» - «Бунёдкор-2» - 0:0

«Д» гуруҳи
«Бунёдкор-1» - «Жас Қирон» (Қозоғистон) – 2:0
«Бунёдкор-1» - «Пахтакор-2» - 1:1
«Қўқон» - «Бунёдкор-1» - 2:2

Чорак финал
«Бунёдкор-1» - «Спартак-1» - 1:1 (пен.бўй.: 2:0)
Гол: Шаҳбоз Бухаров.

Ярим финал
10 август (шанба)
«Бунёдкор-1» - «Нефтгазмонтаж»