Янгиликлар

Аёллар Суперлигаси. Иккинчи босқич дуранг билан бошланди

Сана: 06.08.2019

Аёллар футболи бўйича Ўзбекистон чемпионатида иккинчи босқич ўйинлари старт олди.

Иккинчи босқичнинг биринчи турини ўз майдонида «Металлург-W»га қарши ўтказган жамоамиз ғалабани қўлдан чиқарди. Танаффусга Феруза Турдибоеванинг голи туфайли ғалаба билан чиқиб кетган аёлларимиз иккинчи бўлимда ўз дарвозасидан тўп олиб чиқди. Дилдора Нозимова ҳисобни тенглаштирган гол муаллифига айланди. Қолган дақиқаларда иккала жамоа ҳам дарвозаларни ишғол қила олмади. Шу тариқа бир-бирига муносиб рақиблар ўртасидаги учрашув дуранг билан якунланди.

АЁЛЛАР СУПЕРЛИГАСИ
Иккинчи босқич. 1-тур
«БУНЁДКОР-W» - «МЕТАЛЛУРГ-W» - 1:1 (1:0)
5 август. Тошкент. «Бунёдкор» академияси майдони.
Бош ҳакам: Раҳим Каримов.
Қанот ҳакамлари: Ҳайринисо Эркинова, Розиябону Юсупова.
Захирадаги ҳакам: Рустам Тоғаев.
Назоратчи: Наби Рўзимов.
Комиссар: Азиза Татлимуродова.
«Бунёдкор»: Олга Қаҳҳорова (Зиёда Ирисбоева, 56), Зумрад Назарова, Людмила Карачик, Саида Галимова, Марина Косникова, Умида Зоирова, Феруза Турдибоева (Насиба Турсунова, 69), Солиҳа Ҳусниддинова, Луиза Садирова, Тожинисо Рашидова (Нозима Эргашева, 89), Маҳлиё Сарикова.
«Металлург»: Гуландон Бойматова, Анзиля Ермакова, Нозима Камолтоева, Дилдора Нозимова, Фазилат Баҳромова (Ильвина Аблякимова, 83), Диёра Эркинова, Юлдуз Набиева, Шаҳризода Зайниддинова, Моҳира Жўрабоева, Шоира Култураева (Зарина Бобоева, 89), Селиме Гугуева.
Голлар: Феруза Турдибоева, 29 – 1:0. Дилдора Нозимова, 61 – 1:1.
Огоҳлантиришлар: Шоира Култураева, 10. Умида Зоирова, 82. Диёра Эркинова, 86.