Янгиликлар

Вадим Абрамов 57 ёшни қарши олди!

Сана: 05.08.2019

Бугун, 5 август куни «Бунёдкор» жамоаси бош мураббийи Вадим Карленович Абрамов 57 ёшини қарши олди.

Шу муносабат билан бугун «Бунёдкор» стадионида кичик тадбир ташкил қилинди. Унда клуб раҳбалари, ходимлар ва бош мураббий Вадим Абрамов иштирок этди. Даставвал Бош директор вазифасини бажарувчи Улуғбек Мирзаев сўзга чиқиб, Вадим Карленовични жамоа номидан табриклар экан, «Бунёдкор» билан янада юксак чўққиларга чиқишни, ғалабали ва яхши кунлари кўп бўлишини тилади. Ўз навбатдаги Вадим Абрамов ҳам эътибор учун миннатдорчилик билдириб, жамоа муваффақияти учун бор билими ишга солиб, меҳнат қилишини таъкидлади.

Навбати билан клубнинг бошқа ходимлари ҳам Вадим Карленовичга яхши тилакларни билдиришди ва жамоа номидан эсталик совғалар топширилди.