Янгиликлар

«Физкультурачилар куни» мусобақаси. «Бунёдкор-2005» турнирни ғалаба билан бошлади

Сана: 02.08.2019

Кеча Тожикистоннинг Хўжанд шаҳрида «Физкультурачилар куни» халқаро мусобақаси старт олди.

Элдор Маҳкамов мураббийлигидаги «Бунёдкор-2005» кеча турнирдаги илк ўйинини ўтказди. «Қалдирғочларимиз» «Хўжанд» академияси тарбияланувчиларига қарши баҳсда ғалаба қозонди. Асадбек Аъзамжонов ва Миржалол Норқобилов томонидан урилган голларга мезбонлар икки марта жавоб қайтаришди.

«Бунёдкор-2005» турнирдаги навбатдаги ўйинини Сўғди вилоятининг СШФ жамоасига қарши ўтказади.

«ФИЗКУЛЬТУРАЧИЛАР КУНИ» МУСОБАҚАСИ
«ХЎЖАНД» - «БУНЁДКОР-2005» - 2:3
«Бунёдкор-2005»: Беҳруз Мавлонов, Алибек Рустамов, Бектемир Ўразалиев, Иброҳим Абдуфотиҳов, Аҳрорбек Мамадалиев, Жалолиддин Қодиров, Оғабек Шомуродов, Диёр Тоҳиров, Миржалол Норқобилов, Асадбек Аъзамжонов, Камронмирзо Абдуҳалимов.
Захирадагилар: Шоҳруз Шоҳинзода, Иброҳимжон Содиқ-Оҳунов, Сардор Шойимқулов, Жасурбек Тошпўлатов.
Голлар: Асадбек Аъзамжонов (2та), Миржалол Норқобилов.