Янгиликлар

Суперлига. Чиройли ўйин, йирик ғалаба!

Сана: 31.07.2019

Coca Cola Суперлигада 15-тур ўйинлари якунига етди.

Ўз майдонида «Сурхон»ни қабул қилган «Бунёдкор» чиройли ўйини билан йирик ҳисобдаги ғалабага эришди. Майдонда меҳмонларга нисбатан фаолроқ ва устунроқ кўринган «қалдирғочларимиз» термизликлар дарвозасини уч бор нишонга олишди. Биринчи бўлимда Жавоҳир Қаҳрамонов захирадан тушганига ҳали бир дақиқа бўлиб улгурмай ўз ҳисобига гол ёзиб қўйган бўлса, танаффусдан сўнг айнан у икки жамодошига ассисентлик қилди. Ўнг қанотдан етказиб берган ажойиб пасини Қодирқулов боши билан дарвозага тўғирлаб қўйган бўлса, учрашув сўнггида Тўхтасинов Қаҳрамоновнинг пасидан кейин Омонов қаршисида ёлғиз қолди ва беллашувга нуқта қўйди. Мазкур ғалабадан сўнг жамоамиз турнир жадвалида учинчи ўринга мустаҳкам жойлашди.

Coca Cola Суперлига. 15-тур
«БУНЁДКОР» – «СУРХОН» – 3:0 (1:0)
31 июль. Тошкент. ТТЙМИ стадиони. 1355 томошабин.
Бош ҳакам: Аҳрол Рисқуллаев.
Қанот ҳакамлари: Руслан Серазетдинов, Дониёр Сайлавов.
Захирадаги ҳакам: Хусан Музаффаров.
Назоратчи: Дмитрий Роман.
Комиссар: Зоҳир Акрамхонов.
«Бунёдкор»: Муроджон Зуҳуров, Анвар Ғофуров, Дилшодбек Аҳмадалиев, Хуршид Ғиёсов (Дмитрий Островский, 81), Лутфулла Тўраев, Миржаҳон Мираҳмадов (Жасурбек Жалолиддинов, 87), Санжар Қодирқулов, Нурилло Тўхтасинов, Санжар Рихсибоев (Жавоҳир Қаҳрамонов, 35), Евгений Чумак, Абдулла Абдуллаев.
«Сурхон»: Асилбек Омонов, Абдуқаҳҳор Ҳожиакбаров, Шоҳназар Норбеков (Раҳматилло Бердимуродов, 46), Шавкат Саломов, Абдулазиз Юсупов, Аброрбек Исмоилов (Суҳроб Неъматов, 75), Элдор Бойматов (Азамат Алланиёзов, 67), Владимир Бубанья, Ҳусниддин Ғофуров, Аъзамжон Алиев, Дарко Станоевич.
Голлар: Жавоҳир Қаҳрамонов, 36 – 1:0. Санжар Қодирқулов, 74 – 2:0. Нурилло Тўхтасинов, 90+3 – 3:0.
Огоҳлантиришлар: Лутфулла Тўраев, 45. Элдор Бойматов, 54. Санжар Қодирқулов, 72.