Янгиликлар

Ёшлар биринчилиги. Ирода ва навбатдаги ғалаба

Сана: 30.07.2019

Виктор Карпенко мураббийлигидаги ёшларимиз бугун навбатдаги ғалабани тантана қилди.

«Сурхон»га қарши ўйин омадсиз бошланди. Меҳмонлар биринчи ҳужумнинг ўзидаёқ ажойиб зарба билан ҳисобни очишди. Беҳруз Қулматов чиройли зарбаси билан Жасур Умрзоқов дарвозасини ишғол қилди. Ўтказиб юборилган голдан сўнг устунликни ўз қўлига олган футболчиларимиз биринчи бўлим сўнггида ҳисобни тенглаштиришди. Гол муаллифи – Диёрбек Раҳимқулов. Танаффусдан кейин ҳам катта устунликка эга бўлган футболчиларимиз 62 ва 67-дақиқаларда меҳмонларни яна икки бор майдон марказига чорлаб, ўйин тақдирини ҳал қилишди. Аввалига Фаррух Икромов жуда чиройли гол билан «Бунёдкор»ни ҳисобда олдинга олиб чиққан бўлса, орадан беш дақиқа ўтиб айнан Фаррухнинг саъй-ҳаракати билан учинчи гол ҳам «Сурхон» дарвозасидан жой олди. Икромов ўнг қанотдан дарвозага яқинлашиб, тўпни жамоадоши Валерий Акоповга оширган вазиятда Миржалол Аннаматов ўз дарвозасини ишғол қилиб қўйди. Шундан кейин ҳам футболчиларимизда гол уриш учун қатор имкониятлар бўлди, бироқ якуний зарбалар ноаниқ чиқди.

Шу тариқа Виктор Карпенко бошчилигидаги ёшларимиз кетма-кет бешинчи ғалабасини қўлга киритди. Ёшларимиз сўнгги бор 10-турда Бекободда «Металлург» билан дуранг ўйнаган эди – 2:2.

U-21. ЁШЛАР БИРИНЧИЛИГИ. 15-ТУР
«БУНЁДКОР» - «СУРХОН» - 3:1 (1:1)
30 июль. Тошкент. «Бунёдкор» академияси майдони. 59 томошабин.
Бош ҳакам: Хусан Музаффаров.
Қанот ҳакамлари: Ҳасан Набиев, Далер Тиллоев.
Захирадаги ҳакам: Фаррух Янсупов.
Назоратчи: Дмитрий Роман.
Комиссар: Зоҳир Акрамхонов.
«Бунёдкор»: Жасурбек Умрзоқов (Элдор Адҳамов, 46), Бурхон Усмонов, Сардор Абдурашидхўжаев, Жаҳонгирбек Абдусаломов (Ҳабибхон Каримов, 85), Абдулҳай Исмоилов (Жамшид Бахшуллоев, 71), Ислом Каримов, Диёрбек Раҳимқулов (Ойбек Ҳамидов, 90+1), Иброҳим Ибрагимов (Абдурауф Бўриев, 81), Муҳаммадодил Қаҳрамонов, Валерий Акопов (Нозим Рустамов, 90+1), Фаррух Икромов (Бўронбек Мирзасалимов, 76).
«Сурхон»: Азамат Аҳмедов, Миржалол Аннаматов, Сардор Арабов, Беҳруз Қулматов, Отабек Одилжонов (Отабек Мустафоқулов, 85), Беҳруз Шайдулов, Нурмуҳаммад Намозов, Шоҳруҳ Жўрабеков (Асадбек Ҳамзаев, 72), Санжарбек Аҳмедов, Шоҳруҳбек Йўлдошев, Бекали Кўчкинов (Шаҳзод Қаландаров, 46).
Голлар: Беҳруз Қулматов, 1 – 0:1. Диёрбек Раҳимқулов, 45+1 – 1:1. Фаррух Икромов, 62 – 2:1. Миржалол Аннаматов, 67-ўз дарвозасига – 3:1.