Янгиликлар

Вадим Абрамов: «Томошабоп ўйин бўлди»

Сана: 05.07.2019

Ўзбекистон Лига Кубогининг 3-туридан ўрин олган АГМК - «Бунёдкор» (4:3) учрашувидан кейин ўтказилган матбуот анжуманинг биринчи қисмида меҳмонлар устози Вадим Абрамов иштирок этди.

- Ўйлашимча, бугунги учрашув мухлисларга манзур бўлди. Сабаби, еттита гол, дарвозалар олдида яратилган вазиятлар беллашувни янада чиройли ўтишига замин яратди.

Биз учун мусобақа якунланди. Турнир бўйича режамизни амалга оширдик. Захирамизни текшириб олишни мақсад қилгандик, шундай ҳам бўлди.

Давралар оралиғида таркибимизда жиддий ўзгаришлар бўлмаса керак. Имконият ва вазиятга қараб иш тутамиз.