Янгиликлар

Ўзбекистон Лига Кубоги. Голлар шоусида мағлубият

Сана: 05.07.2019

«Бунёдкор» учун Ўзбекистон Лига Кубоги мусобақаси ўз ниҳоясига етди.

Гуруҳдаги сўнгги учрашувда ғалаба жамоамизни кейинги босқичга олиб чиқар эди. АГМКга қарши ўйин «Бунёдкор» учун омадсиз бошланди. Аввалига икки тўп Адҳамов қўриқлаган дарвозадан жой олди. Футболчиларимиз бу голларга танаффусга қадар бир марта жавоб қайтаришди. Иккинчи бўлим аввалида яна гол ўтказиб юбордик. Лекин ўз иродасини намойиш қилган футболчиларимиз қисқа вақт ичида ҳисобни тенглаштишнинг уддасидан чиқишди, бироқ шу куни рақибдан очко олиш насиб қилмаган экан. Голлар шоусига майдон эгалари нуқта қўйишди.

ЎЗБЕКИСТОН ЛИГА КУБОГИ. 3-ТУР
АГМК – «БУНЁДКОР» - 4:3 (2:1)
5 июль. Олмалиқ. ОКМК стадиони. 1015 томошабин
Бош ҳакам: Шавкат Насибуллаев.
Қанот ҳакамлари: О.Каллахўжаев, С.Нишонбоев.
Назоратчи: Бобур Ҳайдаров.
Комиссар: Диёр Имомхўжаев.
АГМК: Суҳроб Султонов, Миржамол Қосимов (Камрон Саидазимов, 70), Санъат Шихов, Зафар Полвонов (Камрон Абдулҳамидов, 70), Зоҳир Пиримов, Ғулом Ҳайдар Ғуломов, Акмал Шораҳмедов (Мирғиёс Сулаймонов, 78), Жасур Умаров, Сайдулло Раҳматов, Сардор Раҳмонов, Бобурбек Йўлдошев.
«Бунёдкор»: Элдор Адҳамов, Бобур Фарҳодов, Анвар Ғофуров, Дилшод Аҳмадалиев, Хуршид Ғиёсов, Санжар Қодирқулов, Владислав Нуриев (Валерий Акопов, 66), Санжар Риҳсибоев (Фаррух Икромов, 87), Абдулла Абдуллаев, Суҳроб Иззатов, Муҳаммадодил Қаҳрамонов (Миржаҳон Мираҳмадов, 57).
Голлар: Бобурбек Йўлдошев, 7 - 1:0. Миржамол Қосимов, 20 - 2:0. Санжар Риҳсибоев, 27 - 2:1. Зафар Полвонов, 55 - 3:1. Хуршид Ғиёсов, 71-пенальтидан - 3:2. Миржаҳон Мираҳмадов, 72 - 3:3. Санъат Шихов, 75 - 4:3.
Огоҳлантиришлар: Сардор Раҳмонов, 48. Бобурбек Йўлдошев, 70.