Янгиликлар

Обид Худоёров: «Йигитларга эътироз йўқ»

Сана: 02.07.2019

Ўзбекистон Лига Кубогининг 2-туридан ўрин олган «Бунёдкор» - «Қизилқум» (3:1) учрашувидан кейин ўтказилган матбуот анжуманининг иккинчи қисмида меҳмонлар мураббийи Обид Худоёров иштирок этди.

- Ҳар иккала жамоа ҳам чиройли ўйин намойиш қилди, гол уриш учун вазиятлар яратилди. Биз ўзимиз яратган вазиятлардан фойдалана олмадик ва ютқаздик. Бизнинг асосий муаммомиз, ҳужумларни гол билан якунлай олмасликда. Бугунги ўйин бўйича йигитларга эътироз йўқ.

Давралар оралиғида ҳужум чизиғимизни кучайтиришни режалаштирганмиз. Кимни олиб келишни бош мураббий ҳал қилади. Айтганча, бугун гол урган легионеримиз жароҳат билан ҳаракат қилгани сабабли ўзини тўлиқ кўрсата олмади.