Янгиликлар

«Металлургчилар Кубоги». Ярим финал баҳслари ўтказилди

Сана: 02.07.2019

Бекобод шаҳрида давом этаётган «Металлургчилар Кубоги» мусобақасида ярим финал учрашувлари бўлиб ўтди.

Финал олди баҳсида «Ёшлик»ка қарши саф тортган «Бунёдкор-2009» ғалаба нашидасини сурди. Тарбияланувчиларимиз рақиб дарвозасини беш бор ишғол қилди. Рақиб «қалдирғочларимиз»нинг беш голига икки бор жавоб қайтарди.

Эртага мусобақанинг финал учрашуви ўтказилади. Алишер Иброҳимов мураббийлигидаги «Бунёдкор-2009» финалда «Пахтакор»га қарши майдонга тушади.

«МЕТАЛЛУРГЧИЛАР КУБОГИ»
Ярим финал
2 июль (сешанба)
«БУНЁДКОР-2009» - «ЁШЛИК» - 5:2
«Бунёдкор-2009»: Саидғани Саидбаҳромов, Фаррух Солижонов, Иброҳим Муродуллаев, Даврон Бердиёров, Сардор Содиқов, Абдулбосид Исломжонов, Мирзабек Ҳамдамов, Муҳаммадсолиҳ Абдумажидов, Муҳаммадюсуф Ҳамиджонов.
Захирадагилар: Мустафо Мирсоатов, Умар Маҳмудхонов, Диёрбек Шониёзов, Нажмиддин Абдулазизов, Сарвар Ўринбоев, Жалолиддин Саъдуллаев, Шаҳбоз Бухаров.
Голлар: Шаҳбоз Бухаров (3та), Сарвар Ўринбоев, Муҳаммадюсуф Ҳамижонов.

ФИНАЛ
3 июль (чоршанба)
«ПАХТАКОР» - «БУНЁДКОР-2009»