Янгиликлар

Суперлига. Ажойиб ўйин, муҳим ғалаба

Сана: 29.06.2019

Coca Cola Суперлигада биринчи давра ўйинлари якунига етди.

Давранинг сўнгги ўйинини сафарда «Динамо»га қарши ўтказган «қалдирғочлар» ажойиб ўйинда муҳим ғалабани қўлга киритди. Ҳар иккала жамоа ҳам очиқ футбол намойиш қилишди. Биринчи бўлимда Миржаҳон Мираҳмадов мезбон ҳимоячиларининг хатосидан унумли фойдаланиб, ҳисобни очган бўлса, танаффусдан сўнг энди бизнинг хатомиз голга олиб келди. Ҳисоб тенглашгач ўйин янада «жонланди». Учрашув якунланиши арафасида футболчиларимиз рақиб ҳимоясини яна бир бор хато қилишга мажбур қила олди. Жавоҳир Қаҳрамонов жарима майдони ичида йиқитилгани учун ҳакам «Динамо» дарвозасига пенальти белгилади. Нуқтага яқинлашган Хуршид Ғиёсов ғалаба тўпини киритди. Шу тариқа сафарда ўта муҳим ғалаба қўлга киритилди.

COCA COLA СУПЕРЛИГА. 13-ТУР
«ДИНАМО» - «БУНЁДКОР» - 1:2 (0:1)
28 июнь. Самарқанд. «Динамо» стадиони. 9271 томошабин
Бош ҳакам: Аҳрол Рисқуллаев.
Қанот ҳакамлари: Руслан Серазетдинов, Александр Сидоров.
Захирадаги ҳакам: Фирдавс Норсафаров.
Назоратчи: Маъмур Саидқосимов
Комиссар: Шерзод Ражабов.
«Динамо»: Ботирали Эргашев, Миркомил Лоқаев, Ҳакимхон Аъламхонов, Жасур Азимов, Қадамбой Нурметов (Низомжон Норов, 83), Сардор Эминов, Жасур Ўринов, Ихтиёр Тошпўлатов, Обиджон Ҳакимов (Санжар Баратов, 54), Бобур Қосимов (Акмал Холмуродов, 75), Шоҳруҳ Абдураҳмонов.
«Бунёдкор»: Муроджон Зуҳуров, Анвар Ғофуров, Дилшод Аҳмадалиев, Жасур Жалолиддинов (Бобурбек Фарҳодов, 65), Хуршид Ғиёсов, Жавоҳир Қаҳрамонов, Лутфулла Тўраев, Миржаҳон Мираҳмадов (Санжар Рихсибоев, 56), Санжар Қодирқулов, Абдулла Абдуллаев, Суҳроб Иззатов (Владислав Нуриев, 86).
Голлар: Миржаҳон Мираҳмадов, 30 - 0:1. Санжар Баратов, 63 - 1:1. Хуршид Ғиёсов, 87-пенальти - 1:2.
Огоҳлантиришлар: Ҳаким Аъламхонов, 9. Суҳроб Иззатов, 37. Жасурбек Ўринов, 85. Анвар Ғофуров, 89. Бобурбек Фарҳодов, 90+3.