Янгиликлар

U-21. Ёшлар Биринчилиги. Самарқандда йирик ғалаба ва уч очко

Сана: 27.06.2019

Ўринбосарлар таркибимиз бугун Ёшлар Биринчилигининг биринчи давра сўнгги ўйинида йирик ҳисобда ғалаба қозонди.

Виктор Карпенко шогирдлари сафарда «Динамо»дан ҳар томонлама устун келди. Рақиб дарвозаси биринчи бўлимнинг ўзидаёқ тўрт бор ишғол этилди. Танаффусдан кейин бироз хотиржамликка берилган футболчиларимиз аввалига битта гол ўтказиб юборишган бўлса-да, сўнгги дақиқаларда бешинчи голни ҳам уришди. Лекин мезбонлар ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда ҳисобни яна биттага қисқартиришнинг уддасидан чиқа олишди.

U-21. ЁШЛАР БИРИНЧИЛИГИ. 13-ТУР
«ДИНАМО» - «БУНЁДКОР» - 2:5 (0:4)
27 июнь. Самарқанд. БЎСМ ўйингоҳи.
Бош ҳакам: Фирдавс Норсафаров.
Қанот ҳакамлари: Шерзод Қамаров, Сардор Ҳакимов.
Захирадаги ҳакам: Жасур Шодиев.
Назоратчи: Маъмур Саидқосимов.
Комиссар: Шерзод Ражабов.
«Динамо»: Шоҳруҳбек Раимов, Рафаэль Девликамов, Азимжон Тиллаев (Шаҳриёр Насимов, 78), Далержон Олмосжонов (Шербек Лапасов, 46), Темур Шарипов (Феруз Саидов, 27), Анвар Муродов, Жасур Ашуров (Шаҳзод Раупов, 58), Меҳрож Худойбердиев (Исломбек Шарипов, 78), Ҳумоюн Толипов, Отабек Равшанов, Комил Шарофуддинов,
«Бунёдкор»: Элдор Адҳамов, Кемран Нажафалиев (Ойбек Ҳамидов, 46), Бурхон Усмонов (Фаррух Мухторов, 89), Жаҳонгир Абдусаломов (Жамшид Бахшуллоев, 65), Санжар Рихсибоев (Фаррух Икромов, 62), Абубакр Мўйдинов (Ҳасан Йўлдошев, 83), Сардорбек Хурсандов, Абдулҳай Исмоилов (Валерий Акопов, 72), Ислом Каримов, Диёрбек Раҳимқулов (Иброҳим Иброҳимов, 67), Жасурбек Холдоров.
Голлар: Санжар Рихсибоев, 17 - 0:1. Абдулҳай Исмоилов, 19 - 0:2. Жаҳонгир Абдусаломов, 37 - 0:3. Абдулҳай Исмоилов, 45 - 0:4. Анвар Муродов, 75 - 1:4. Жамшид Бахшуллоев, 90 - 1:5. Феруз Саидов, 90+1 - 2:5.
Огоҳлантиришлар: Бурхон Усмонов, 25. Ойбек Ҳамидов, 60.