Янгиликлар

U-18. Ўзбекистон чемпионати. Олмалиқ ўз уйида мағлуб этилди

Сана: 24.06.2019

18 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Ўзбекистон чемпионатининг 6-тур учрашувлари бўлиб ўтди.

Чемпионатни ғалабалар билан давом эттираётган Сергей Чигодаев мураббийлигидаги «Бунёдкор» ўз ҳисобига навбатдаги уч очкони ёзиб қўйди. Сафарда АГМКга қарши ўйнаган «қалдирғочларимиз» майдон эгалари дарвозасини ҳар бир бўлимда бир мартадан ишғол қилиб, ўйин тақдирини ҳал қилишди ва навбатдаги ғалабани расмийлаштиришди.

Эслатиб ўтамиз, жамоамиз навбатдаги учрашувни 27 июнь куни ўз майдонида «Рубин»га қарши ўтказади.

U-18. ЎЗБЕКИСТОН ЧЕМПИОНАТИ. 6-ТУР
АГМК – «БУНЁДКОР» - 0:2 (0:1)
20 июнь. Олмалиқ. «Металлург» спорт комплекси. 57 томошабин.
Бош ҳакам: Даврон Акмалов.
Қанот ҳакамлари: О.Қосимов, Ҳусниддин Ўролов.
Захирадаги ҳакам: А.Галеев.
Назоратчи: Темур Галеев.
АГМК: Эрбол Манапов, Авазбек Мамажонов, Авазбек Муҳаммаджонов, Фазлиддин Наримонов, Абдулазиз Абдуллаев (Исломбек Ғаффоралиев, 46), Бунёд Турғунбоев (Достонбек Тоштемиров, 73), Суннатилла Абдуғаниев, Суннатилла Насриддинов (Шерали Тожибоев, 60), Муроджон Саидғаниев, Шерзод Ниёзов (Хусан Мирусубов, 46), Зуфаржон Акбаров.
«Бунёдкор»: Мўминмирзо Қодиров (Миразиз Усмонов, 83), Қуддусбек Аъзамов, Сардор Абдурашидхўжаев (Хуршидбек Убайдуллаев, 46), Фаррухбек Мухторов (Жаъфарбек Назарбеков, 83), Жасурбек Абдулбеков (Лазизхон Мўйдинов, 75), Жалолиддин Содиқов (Мироншоҳ Сатторов, 58), Жавоҳир Рўзиев, Асаджон Азимжонов, Абдурауф Бўриев (Икром Эркинов, 75), Сирожиддин Башриддинов, Отабек Жўрақўзиев (Сардорбек Олимов, 79).
Голлар: Жавоҳир Рўзиев, 11 – 0:1. Отабек Жўрақўзиев, 60 – 0:2.
Огоҳлантиришлар: Авазбек Мамажонов, 56. Фазлиддин Наримонов, 56. Жалолиддин Содиқов, 56. Сирожиддин Башриддинов, 56. Хуршидбек Убайдуллаев, 56. Абдурауф Бўриев, 64.