Янгиликлар

Суперлига. Муҳим ўйинда мағлубиятга учрадик

Сана: 24.06.2019

Coca Cola Суперлиганинг 12-тур доирасида марказий ўйин Термизда бўлиб ўтди.

Турнир жадвалида бир-бирига яқин «Сурхон» ва «Бунёдкор» ўзаро ўйинда ҳисоб-китоб қилишди. Кучли шамол остида кечган баҳс мезбонларнинг ғалабаси билан якунланди. Биринчи бўлимда урилган голлар ўйин тақдирини ҳал қилди. Танаффусдан кейин футболчиларимиз ҳарчанд ҳаракат қилишмасин вазиятни ўнглай олишмади. Шу тариқа муҳим ўйинда мағлубиятга учрадик.

COCA COLA СУПЕРЛИГА. 12-ТУР
«СУРХОН» – «БУНЁДКОР» - 2:0 (2:0)
23 июнь. Термиз. «Сурхон» стадиони. 6320 томошабин.
Бош ҳакам: Ҳасан Рўзиев.
Қанот ҳакамлари: Олим Абдувосилов, Равиль Шояхметов.
Захирадаги ҳакам: Наим Қосимов.
Назоратчи: Константин Смирнов.
Комиссар: Шоҳруҳ Саид.
«Сурхон»: Асилбек Омонов, Абдуқаҳҳор Ҳожиакбаров, Раҳматулло Бердимуродов, Шерзод Каримов (Аюбхон Нўъмонов, 76), Шавкат Саломов (Азамат Алланиёзов, 90), Абдул Азиз Юсупов (Шерзод Ҳакимов, 60), Аброрбек Исмоилов, Владимир Бубанья, Ҳусниддин Ғофуров, Аъзамжон Алиев, Дарко Станоевич.
«Бунёдкор»: Муроджон Зуҳуров, Исломжон Қобилов, Анвар Ғофуров, Дилшод Аҳмадалиев, Жасурбек Жалолиддинов, Хуршид Ғиёсов, Лутфулло Тўраев, Миржаҳон Мираҳмадов (Жавоҳир Қаҳрамонов, 56), Санжар Қодирқулов, Улуғбек Абдуллаев (Нурилло Тўхтасинов, 52), Суҳроб Иззатов (Владислав Нуриев, 78).
Голлар: Ҳусниддин Ғофуров, 19 - 1:0. Владимир Бубанья, 40 - 2:0.
Огоҳлантиришлар: Ҳусниддин Ғофуров, 33. Суҳроб Иззатов, 47. Нурилло Тўхтасинов, 55. Исломжон Қобилов, 57. Абдуқаҳҳор Ҳожиакбаров, 90+1.