Янгиликлар

«Бунёдкор» ўз уйига қайтмоқда!

Сана: 11.06.2019

Coca Cola Суперлиганинг 11-тур доирасида «Бунёдкор» ўз майдонида «Насаф» жамоасини қабул қилади.

Узоқ давом этган танаффусдан кейин «Бунёдкор» ўз уйига қайтади. Жамоамиз ушбу мавсум уй учрашувларини турли стадионларда ўтказиб келаётган эди. Ниҳоят, «Миллий» («Бунёдкор») стадиони «қалдирғочлар»га хизмат қилади.

Coca Cola Суперлиганинг 11-туридан ўрин олган «Бунёдкор» - «Насаф» учрашуви «Миллий» («Бунёдкор») стадионида бўлиб ўтади.

Ҳар иккала жамоа ишқибозларини турнинг марказий баҳсида ўз суюклиларини бевосита стадионимизда қўллаб-қувватлашга чақириб қоламиз! Сиз азизларни «Миллий» («Бунёдкор») стадионида кутамиз!

COCA COLA СУПЕРЛИГА. 11-ТУР
«БУНЁДКОР» - «НАСАФ»
16 июнь. Тошкент. «Миллий» («Бунёдкор») стадиони. 19:30