Янгиликлар

«Каспий Кубоги». Мусобақани мағлубият билан бошладик

Сана: 11.06.2019

Хабар берганимиздек, бугун «Каспий Кубоги» мусобақаси старт олди.

Дониёр Усмонов мураббийлигидаги «Бунёдкор-2005» Қозоғистоннинг «Қайрат» клуби тарбияланувчиларига қарши ўйинда мағлубият аламини тотиб кўрди. Ўйин тенг курашлар остида ўтди. Фақат дарвоза олдида яратилган имкониятлардан фойдаланиш борасида рақиб устунлик қилди.

«Бунёдкор-2005» эртага гуруҳнинг иккинчи ўйинини Грузиянинг «Сабуртало» жамоасига қарши ўтказади.

«КАСБИЙ КУБОГИ – 2019»
«ҚАЙРАТ» (Қозоғистон) – «БУНЁДКОР-2005» (Ўзбекистон) – 3:0
«Бунёдкор-2005»: Рамзиддин Муҳамедов, Асадбек Жамолов (Муҳаммадризо Раҳимов, 50), Беҳрузбек Маҳмудов, Музаккир Маликов, Искандар Солиев, Абдураҳмон Сулаймонов, Темур Бахтиёров (Наримон Аҳмаджонов, 40), Шоюсуф Эркинов, Шоҳруҳ Муқимов, Илнур Сафин, Муҳаммаддиёр Баҳодиров.