Янгиликлар

Про лига. Сафарда ғалаба қозондик

Сана: 04.06.2019

Про лиганинг «Б» гуруҳида 9-тур учрашувлари бўлиб ўтди.

Сафарда «Яшнобод» жамоасига қарши майдонга чиққан «Бунёдкор-2» голларга бой учрашувда ғалаба қозонди. Айтиш керакки, ҳар иккала жамоа ҳам очиқ ўйин намойиш қилди. Дарвозаларни ишғол қилиш учун етарлича имкониятларга эга бўлишди. Мезбонлардан фарқли рақишда футболчиларимиз ўзлари яратган вазиятларни голга айлантиришди. Биринчи бўлимда иккита, танаффусдан кейин ҳам икки бор майдон эгалари ўйинни майдон марказидан бошлашга мажбур бўлишди. «Яшнобод» тўртта голга икки бор жавоб қайтарди.

ПРО ЛИГА. «Б» ГУРУҲИ. 9-ТУР
«ЯШНОБОД» - «БУНЁДКОР-2» - 2:4 (0:2)
4 май. Тошкент. «Яккасарой» ўйингоҳи.
Бош ҳакам: Аҳрол Рисқуллаев.
Қанот ҳакамлари: Ойбек Каллахўжаев, Хусан Музаффаров.
Захирадаги ҳакам: Жалолиддин Ҳусниддинов.
Назоратчи: Алишер Абдуллаев.
Комиссар: Эркин Бахтиёров.
«Яшнобод»: Бобуржон Ҳайдаров, Юсуф Алиев, Ислом Исмоилов, Расулжон Раҳмонбердиев, Аббос Саидкаримов, Шокир Бекназаров, Беҳзод Аҳмедов, Рустамхон Азимов (Руслан Веклич, 58), Жўрабек Эргашев (Иброҳим Абдуваҳобов, 46), Азамат Бойматов, Аҳроржон Азаматов (Амирбек Файзиев, 46).
«Бунёдкор»: Акобир Қаюмов, Отабек Бекбоев, Сардор Усмонов (Дониёр Эргашев, 66), Алижон Жўрабоев, Аббосбек Жумақулов (Абдуллоҳ Маҳкамов, 77), Суннатилла Абдуллажонов, Алпомиш Тилапов, Абдуғани Камолов, Боситжон Раҳимов, Шоҳруҳбек Муротбеков (Жавлон Эсонов, 55), Муҳаммадқодир Аҳадов (Жавоҳир Мусажонов, 58).
Голлар: Суннатилла Абдуллажонов, 31 – 0:1. Суннатилла Абдуллажонов, 35 – 0:2. Аббос Саидкаримов, 62 – 1:2. Сардор Усмонов, 66 – 1:3. Беҳзод Аҳмедов, 75 – 2:3. Жавлон Эсонов, 90+2 – 2:4.
Огоҳлантиришлар: Шоҳруҳбек Муротбеков, 21. Сардор Усмонов, 37. Руслан Веклич, 79. Дониёр Эргашев, 80. Аббос Саидкаримов, 80.