Янгиликлар

U-18 чемпионати. Навбатдаги ғалаба қўлга киритилди

Сана: 04.06.2019

Кеча 18 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Ўзбекистон чемпионатининг 3-тур ўйинлари бўлиб ўтди.

Ўз майдонида «Оқ-тепа»ни қабул қилган Сергей Чигодаев мураббийлигидаги «Бунёдкор» навбатдаги ғалабани тантана қилди. Меҳмонлар дарвозаси уч бор ишғол этилди, рақиб «қалдирғочларимиз»нинг уч голига битта гол билан жавоб қайтарди.

U-18. ЎЗБЕКИСТОН ЧЕМПИОНАТИ. 3-ТУР
«БУНЁДКОР» - «ОҚ-ТЕПА» - 3:1 (1:0)
3 май. Тошкент. «Бунёдкор» академияси майдони. 28 томошабин.
Бош ҳакам: Р.Каримов.
Қанот ҳакамлари: А.Рихсибоев, Ш.Мақсудов.
Захирадаги ҳакам: Ф.Йўлдошев.
Назоратчи: Б.Ҳайдаров.
«Бунёдкор»: Мўминмирзо Қодиров (Глеб Харин, 60), Сардор Абдурашидхўжаев, Жалолиддин Содиқов (Собир Норбоев, 66), Асаджон Азимжонов, Мироншоҳ Сатторов (Жавоҳир Рўзиев, 34), Фаррухбек Мухторов, Жасур Абдулбеков (Аббос Аширалиев, 66), Отабек Жўрақўзиев (Қуддусбек Аъзамов, 30), Сирожиддин Башриддинов (Лазизхон Мўйдинов, 46), Абдурауф Бўриев, Хуршидбек Убайдуллаев.
«Оқ-тепа»: Жаҳонгир Ўлмасжонов (Иззат Абдураимов, 63), Ислом Исмоилжонов, Сардор Султонбеков, Асрор Акмалов (Бахтиёр Саматов, 66), Шоҳжаҳон Саидкаримов, Нозим Раҳмонжонов, Лазиз Қўчқоров, Жаҳонгир Шукуров, Асад Обиджонов, Жасур Эркинов (Кирилл Гавриенко, 55), Фазлиддин Тошқулов.
Голлар: Отабек Жўрақўзиев, 2 – 1:0. Хуршидбек Убайдуллаев, 59 – 2:0. Фаррухбек Мухторов, 67 – 3:0. Фазлиддин Тошқулов, 89 – 3:1.
Огоҳлантиришлар: Сардор Абдурашидхўжаев, 12. Сардор Тожиев, 86.