Янгиликлар

2-лига. Ўз майдонимизда мағлубиятга учрадик

Сана: 04.06.2019

Кеча Тошкент шаҳар чемпионатида 10-тур учрашувлари бўлиб ўтди.

Ўз майдонида БЎСМ-16 тарбияланувчиларини қабул қилган «Бунёдкор» ютқазиб қўйди. Меҳмонлар «қалдирғочларимиз» дарвозасини биринчи бўлимда бир бор, танаффусдан кейин яна икки марта ишғол қилди.

Жамоамиз навбатдаги турни сафарда «Пахтакор»га қарши ўтказади. Ўйин 10-11 июнга белгиланган.

ТОШКЕНТ ШАҲАР ЧЕМПИОНАТИ. 10-ТУР
«БУНЁДКОР» - БЎСМ-16 – 0:3 (0:1)
3 май. Тошкент. «Бунёдкор» академияси майдони. 17 томошабин.
Бош ҳакам: Акобир Шукуруллаев.
Қанот ҳакамлари: Жалолиддин Ҳусниддинов, Бахтиёрхўжа Шавкатов.
Назоратчи: Олег Дачев.
«Бунёдкор»: Маҳмуд Одилхонов, Илҳом Убайдуллаев, Беҳруз Муроджонов, Ўктам Нормуродов, Азиз Рўзиқулов, Санжар Ҳасанбоев, Сарвар Абдуллаев, Нуриддин Раҳимов, Обид Толипов, Элчин Рустамов, Машҳур Баҳодиров.
Захирадагилар: Иззат Турсунов, Элхан Аҳмедов, Жавоҳир Абдуқодиров, Жавлон Анваржонов, Анвар Маматов, Самариддин Шакархўжаев, Шердор Тўхтасинов.
Голлар: Азизбек Шаробов, 6 – 0:1. Жавоҳир Жўраев, 47-пенальтидан – 0:2. Баҳодиржон Розиқов, 61 – 0:3.