Янгиликлар

Андрей Шипилов: «Ғалабага лойиқ ўйин намойиш қилмадик»

Сана: 31.05.2019

Ўзбекистон Лига Кубогининг 1-туридан ўрин олган «Металлург» - «Бунёдкор» (1:0) учрашувидан кейин мезбонлар бош мураббийи Андрей Шипилов ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

- Биринчи бўлимни анча яхши ўтказдик, ҳужумлар ташкил этдик, хавфли вазиятлар яратилди ва рақиб ўйинчисини ўз дарвозасини ишғол этишга мажбурлай олдик. Лекин иккинчи тайм ҳақида бундай гапира олмайман. Иккинчи бўлимда рақиб жамоада 3 та 100 фоизли қулай имконият юзага келди. Бугун биз бутун ўйин давомида ғалабага тўла ҳақли ўйин намойиш этдик, дея олмайман. Таркибда амалга оширилган алмаштиришлар ҳам бугун ўзини у қадар оқламади. Фақатгина хурсанд қилган битта жиҳати шуки – бугун жамоамизда 3 нафар ёш футболчи дебют қилишди.