Янгиликлар

Вадим Абрамов: «Тушунарсиз гол ўтказиб юбордик»

Сана: 31.05.2019

Ўзбекистон Лига Кубогининг 1-туридан ўрин олган «Металлург» - «Бунёдкор» (1:0) учрашувидан кейин меҳмонлар бош мураббийи Вадим Абрамов ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

- «Металлург»га қарши Суперлига доирасида ўйнаганимизга ҳали кўп бўлгани йўқ. Ўша учрашувдан фарқли равишда бугун асосий таркибда асосан захирада қолиб кетаётган майдонга тушди. Шунда бўлса-да, ёмон ўйнаганимиз йўқ, шунчаки, тушунарсиз вазиятда гол ўтказиб юбордик. «Металлург»ни ғалаба билан табриклайман! Биз навбатдаги ўйинлар орқали бугунги мағлубият ўрнини тўлдиришга ҳаракат қиламиз.