Янгиликлар

«Nodar Akhalkaci» халқаро мусобақаси. Учинчи ўрин бизники

Сана: 01.06.2019

Грузия пойтахти Тблисида бўлиб ўтган «Nodar Akhalkaci» халқаро мусобақаси якунланди.

3-ўрин учун баҳсда Тблисининг «Лиахви» жамоасига қарши майдонга чиққан «қалдирғочларимиз» пенальтилар сериясида ғолиб бўлди. Ўйининг асосий вақтида дарвозаларга тўртта гол киритилди. Пенальтилар сериясида омад Алишер Иброҳимов шогирдларига кулиб боқди - 5:4.

‌Ғолибларни тақдирлаш маросимида тарбияланувчиларимиз нафақат бронза медалларни қабул қилиб олишди, балки яна икки номинацияда ҳам тенгсиз бўлишди. Мусобақа ташкилотчилари «Бунёдкор-2009»ни турнирнинг «Энг яхши жамоаси» деб топишди. Қолаверса, дарвозабонимиз Саидғани Саидбаҳромов мусобақанинг «Энг яхши дарвозабони» номинациясида тенгсиз бўлди.

‌Ўз навбатида жамоамиз мураббийлар штаби мусобақа ташкилотчиларига эсталик совғаларини топширишди.

‌«Nodar Akhalkaci» халқаро мусобақаси
‌«БУНЁДКОР-2009» - «ЛИАХВИ» (Грузия) - 2:2 (пен.бўй.: 5:4)
‌«Бунёдкор-2009»: Саидғани Саидбаҳромов, Шаҳбоз Бухаров, Иброҳим Муродуллаев, Абдулбосид Исломжонов, Мирзабек Ҳамдамов, Муҳаммадсолиҳ Абдумажидов, Фаррух Солижонов, Диёрбек Шониёзов, Одилжон Дилшодов.
Захирадагилар: Даврон Бердиёров, Сардор Содиқов, Беҳруз Эшпўлатов, Жалолиддин Оловуддинов, Зокиршоҳ Каримов, Иброҳим Олимжонов, Муҳаммадали Абдусолихов, Жалолиддин Саъдуллаев, Жаҳонгир Хусанов, Муҳаммадюсуф Ҳамиджонов, Бобур Ҳамроқулов, Бунёджон Ғофуржонов.
Голлар: Абдулбосид Исломжонов, Шаҳбоз Бухаров.