Янгиликлар

U-18 чемпионати. Сафарда йирик ҳисобда ғалаба қозондик

Сана: 31.05.2019

18 ёшгача бўлган футболчилардан иборат жамоалар ўртасидаги Ўзбекистон чемпионатида 2-тур учрашувлари бўлиб ўтди.

Кеча сафарда «Локомотив» меҳмони бўлган Сергей Чигодаев шогирдлари мезбонларни йирик ҳисобда «таслим» этишди. «Қалдирғочларимиз» ҳар бир бўлимда икки мартадан майдон эгаларини учрашувни майдон марказидан бошлашга мажбур қила олди. Отабек Жўрақўзиев хет-рикка эришган бўлса, яна бир голга Жалолиддин Содиқов муаллифлик қилди.

U-18. ЎЗБЕКИСТОН ЧЕМПИОНАТИ. 1-ТУР
«ЛОКОМОТИВ» - «БУНЁДКОР» - 1:4 (1:2)
30 май. Тошкент вилояти. «Дўстлик» ўйингоҳи. 31 томошабин.
Бош ҳакам: Шавкат Насибуллаев.
Қанот ҳакамлари: Д.Тиллаев, Темур Галеев.
Захирадаги ҳакам: И.Азимов.
Назоратчи: Андрей Тамбовцев.
«Локомотив»: Сарвар Акромов, Оғабек Тожиев, Асрорбек Ўринбоев, Меҳрож Абдусаметов, Иззат Ҳайитбоев, Муҳсин Бозоров, Бобурбек Собиров, Анвар Алижонов, Игорь Доренко, Аҳмад Муҳаммадиев, Сардор Валиев.
Захирадагилар: Самандар Ҳакимов, Дилмурод Каримов, Ҳамидулло Абдуҳалилов, Азимжон Эшметов, Беҳруз Болтаев, Ойбек Низомиддинов, Артём Сатторов.
«Бунёдкор»: Мўминмирзо Қодиров, Қуддусбек Аъзамов, Сардор Абдурашидхўжаев, Хуршидбек Убайдуллаев, Фаррухбек Мухторов, Мироншоҳ Сатторов, Жасурбек Абдулбеков, Асаджон Азимжонов (Жалолиддин Содиқов, 49), Абдурауф Бўриев, Сирожиддин Башриддинов (Собир Норбоев, 57), Отабек Жўрақўзиев.
Голлар: Отабек Жўрақўзиев, 19-пенальтидан – 0:1. Отабек Жўрақўзиев, 23 – 0:2. Бобурбек Собиров, 29 – 1:2. Жалолиддин Содиқов, 61 – 1:3. Отабек Жўрақўзиев, 63 – 1:4.
Огоҳлантиришлар: Оғабек Тожиев, 28. Абдурауф Бўриев, 44. Собир Норбоев, 67.