Янгиликлар

«Nodar Akhalkaci» халқаро мусобақаси. Тарбияланувчиларимиз ярим финалга йўл олди

Сана: 31.05.2019

Грузия пойтахти Тблисида давом этаётган «Nodar Akhalkaci» халқаро мусобақасида чорак финал ўйинлари бўлиб ўтди.

Кавказдан ташриф буюрган «Самтредиа» жамоасига қарши ўйнаган Алишер Иброҳимов бошчилигидаги «қалдирғочлар» рақибни йирик ҳисобда «таслим» этди.

Айтиш керак, бугун кечки вақт мусобақанинг ярим финал баҳслари ҳам ўтказилади. «Бунёдкор-2009» финал остонасида «Динамо» (Грузия)га қарши майдонга чиқади. Ўйин Тошкент вақти билан 18:00да бошланади.

«NODAR AKHALKACI» ХАЛҚАРО МУСОБАҚАСИ
«БУНЁДКОР-2009» - «САМТРЕДИА» (Кавказ) – 8:2
«Бунёдкор-2009»: Саидғани Саидбаҳромов, Фаррух Солижонов, Иброҳим Муродуллаев, Мирзабек Ҳамдамов, Сардор Содиқов, Одилжон Дилшодов, Муҳаммадсолиҳ Абдумажидов, Абдулбосид Исломжонов, Шаҳбоз Бухаров.
Захирадан тушганлар: Беҳруз Эшпўлатов, Даврон Бердиёров, Диёрбек Шониёзов.
Голлар: Диёрбек Шониёзов (3та), Сардор Содиқов, Шаҳбоз Бухаров, Фаррух Солижонов, Одилжон Дилшодов, Беҳруз Эшпўлатов.