Янгиликлар

«Nodar Akhalkaci» халқаро мусобақаси. Гуруҳда юз фоизлик натижа

Сана: 30.05.2019

Грузия пойтахти Тблисида давом этаётган «Nodar Akhalkaci» халқаро мусобақасида учинчи тур ўйинлари бўлиб ўтди.

Гуруҳ босқичининг дастлабки икки турини ғалаба билан якунлаган «қалдирғочларимиз» бугун бўлиб ўтган учинчи ўйинда ҳам майдонни бошларини тик тутган ҳолда тарк этишди. Рақиб – Кутаисининг «Торпедо»си бўлди. Шу тариқа тарбияланувчиларимиз мусобақанинг гуруҳ босқичини юз фоизлик кўрсаткич билан якунлади.

Эртага мусобақанинг чорак финал учрашуви бўлиб ўтади. Тошкент вақти билан соат 12:00да «қалдирғочларимиз» «Самтредиа» клуби тарбияланувчиларига қарши майдонга чиқади.

«NODAR AKHALKACI» ХАЛҚАРО МУСОБАҚАСИ
«БУНЁДКОР-2009» - «ТОРПЕДО» (Грузия) – 2:1
«Бунёдкор-2009»: Саидғани Саидбаҳромов, Фаррух Солижонов, Иброҳим Муродуллаев, Мирзабек Ҳамдамов, Сардор Содиқов, Одилжон Дилшодов, Муҳаммадсолиҳ Абдумажидов, Абдулбосид Исломжонов, Шаҳбоз Бухаров.
Захирадан тушганлар: Беҳруз Эшпўлатов, Даврон Бердиёров, Диёрбек Шониёзов.
Голлар: Сардор Содиқов, Мирзабек Ҳамдамов.