Янгиликлар

2-лига. Сафарда ғалаба қозондик

Сана: 29.05.2019

Тошкент шаҳар чемпионатида 9-тур учрашувлари бўлиб ўтди.

Бу турни сафарда «Чиғатой»га қарши ўтказган «Бунёдкор» ғалаба қозонди. Қаҳрамон Абдуқодиров шогирдлари қайсидир маънода биринчи бўлимнинг ўзидаёқ ўйин тақдирини ҳал қилишди. Мезбонлар дарвозаси биринчи бўлимнинг биринчи дақиқасидаёқ ишғол этилди. 15-дақиқада иккинчи гол ҳам майдон эгалари дарвозасидан жой олди. Танаффусдан сўнг мезбонлар «қалдирғочлар»нинг икки голига битта гол билан жавоб қайтара олди.

ТОШКЕНТ ШАҲАР ЧЕМПИОНАТИ. 8-ТУР
«ЧИҒАТОЙ» - «БУНЁДКОР» - 1:2 (0:2)
28 май. Тошкент. «Чиғатой» майдони. 40 томошабин.
Бош ҳакам: С.Исматуллаев.
Қанот ҳакамлари: Б.Шавқиев, А.Галеев.
«Чиғатой»: Отабек Намозов, Бобурмирзо Валиев, Жаҳонгир Солиев, Шаҳзод Ҳалилов, Жамшид Тўлқунов, Отабек Жўраев, Сайдулла Хайруллаев, Диёрбек Комилбоев, Хусан Мардонов, Ҳасан Мардонов, Ғиёсиддин Эркинбоев.
Захирадагилар: Тоҳир Сирожиддинов, Жамшид Алланазаров, Азизбек Турдиев, Ҳожиакбар Қурбонов, Сарвар Бахтиёров, Арсен Хазимов, Аҳмад Анваров.
«Бунёдкор»: Маҳмуд Одилхонов, Илҳом Убайдуллаев, Беҳруз Муроджонов, Шамсиддин Амиртемуров, Нуриддин Раҳимов, Ўктам Нормуродов, Сарвар Абдуллаев, Шердор Тўхтасинов, Санжар Ҳасанбоев, Азиз Рўзиқулов, Машҳур Баҳодиров.
Захирадагилар: Иззат Турсунов, Элчин Рустамов, Элхан Аҳмедов, Жавлон Анваржонов, Самариддин Шакархўжаев, Обид Толипов.
Голлар: Машҳур Баҳодиров, 1 – 0:1. Сарвар Абдуллаев, 15 – 0:2. Арсен Хазимов, 75 – 1:2.