Янгиликлар

«Nodar Akhalkaci» халқаро мусобақаси. Иккинчи ўйинда ҳам ғалаба

Сана: 29.05.2019

Грузия пойтахти Тблисида давом этаётган «Nodar Akhalkaci» халқаро мусобақасида иккинчи тур ўйинлари бўлиб ўтди.

Биринчи турда йирик ҳисобда ғалаба қозонган «Бунёдкор-2009» бугунги ўйинда ҳам рақибдан устун келди. Тблисининг «Динамо-Академия» жамоасига қарши майдонга чиққан Алишер Иброҳимов шогирдлари рақиб дарвозасини икки бор ишғол қилишди. Голларга Диёрбек Шониёзов ва Одилжон Дилшодов муаллифлик қилди.

Бугунги ғалабадан кейин тарбияланувчиларимиз чорак финал йўлланмасини қўлга киритишди.

«NODAR AKHALKACI» ХАЛҚАРО МУСОБАҚАСИ
«ДИНАМО-АКАДЕМИЯ» (Грузия) – «БУНЁДКОР-2009» - 0:2
«Бунёдкор-2009»: Саидғани Саидбаҳромов, Шаҳбоз Бухаров, Иброҳим Муродуллаев, Абдулбосид Исломжонов, Мирзабек Ҳамдамов, Фаррух Солижонов, Диёрбек Шониёзов, Одилжон Дилшодов.
Захирадан тушганлар: Даврон Бердиёров, Сардор Содиқов, Беҳруз Эшпўлатов, Муҳаммадсолиҳ Абдумажидов.
Голлар: Диёрбек Шониёзов, Одилжон Дилшодов.