Янгиликлар

2-лига. Ғалабасиз серияга барҳам берилди

Сана: 14.05.2019

Кеча Тошкент шаҳар чемпионатида 7-тур ўйинлари старт олди.

Бу турни ўз майдонида «Старт»га қарши ўтказган Қаҳрамон Абдуқодиров мураббийлигидаги «Бунёдкор» ғалаба нашидасини сурди. Чемпионатни йирик ҳисобдаги ғалаба билан бошлаб, кейин мағлубиятлар гирдобига тушиб қолган ёшларимиз 7-турга келиб яна ғалаба қозонди. Ғалаба қозонганда ҳам йирик ҳисобда ютди. Анвар Маматов дублга эришган бўлса, яна бир голга захирадан майдонга тушган Жавоҳир Абдуқодиров муаллифлик қилди.

ТОШКЕНТ ШАҲАР ЧЕМПИОНАТИ. 7-ТУР
«БУНЁДКОР» - «СТАРТ» - 3:0 (2:0)
13 май. Тошкент. «Бунёдкор» академияси майдони. 40 томошабин.
Бош ҳакам: Сардор Миродилов.
Қанот ҳакамлари: Амир Галиев, Александра Кончикова.
Назоратчи: Дмитрий Роман.
«Бунёдкор»: Маҳмуд Одилхонов, Илҳом Убайдуллаев, Самандар Шакархўжаев, Беҳруз Муроджонов, Ўктам Нормуродов, Шердор Тўхтасинов, Шамсиддин Амиртемуров, Жавлон Анваржонов, Санжар Ҳасанбоев, Машҳур Баҳодиров, Анвар Маматов.
Захирадагилар: Иззат Турсунов, Обид Толипов, Элҳан Аҳмедов, Сарвар Абдуллаев, Нуриддин Раҳимов, Жавоҳир Абдуқодиров, Азиз Рўзиқулов.
«Старт»: Абдулазиз Турдибоев, Санжар Холмуродов, Бобур Маннопов, Фаррух Ўтабоев, Шуҳрат Содиқомонов, Зафар Нормўминов, Олим Акбаралиев, Ҳикмат Раҳмонназаров, Баҳром Йўлчиев, Темур Зиёдуллаев, Даврон Акмалов.
Захирадагилар: Жавоҳир Норматов, Маъмур Насриев, Сардор Содиқов, Муҳаммадбилол Неъматов, Бобур Ҳабибуллаев, Аббос Неъматов, Али Аҳмаджонов.
Голлар: Анвар Маматов (2та), Жавоҳир Абдуқодиров.