Янгиликлар

Аёллар футболи. Қизларимиз сафарда 7та гол уришди

Сана: 12.05.2019

Аёллар футболи бўйича Ўзбекистон чемпионатининг 4-тур ўйинлари старт олди.

Мазкур турни сафарда «Андижанка»га қарши ўтказган «Бунёдкор-W» мезбонлар дарвозасини оз эмас, кўп эмас нақд 7 (!) марта ишғол қилишди. Майдон эгалари биринчи бўлимда беш марта ўйинни майдон марказидан бошлашга мажбур бўлган бўлса, танаффусдан кейин яна икки бор шундай ишни бажаришди. Шу тариқа қизларимиз навбатдаги ғалаба ва уч очкони қўлга киритди.

ЎЗБЕКИСТОН ЧЕМПИОНАТИ. 4-ТУР
«АНДИЖАНКА» - «БУНЁДКОР-W» - 0:7 (0:5)
12 май. Андижон. БЎСМ майдони. 36 томошабин.
Бош ҳакам: Иброҳим Исмоилов.
Қанот ҳакамлари: Равшан Кападзе, Муҳаммадсултон Фозилов.
Захирадаги ҳакам: Акмал Раҳимов.
Назоратчи: Файзулло Ҳасанов.
Комиссар: Шоислом Холматов.
«Андижанка»: Кумушой Ғуломова, Мадина Комолтоева, Моҳирахон Жўрабоева, Мафтунахон Жўраева, Комила Тўхтасинова, Зиёдахон Янгибоева, Ойгулхон Ёқубова, Шоҳидахон Эргашева, Сабрина Октябрева, Гулсанамхон Юсупова, Дилафруз Хўжаева.
Захирадагилар: Адел Раҳимова, Гулжамол Норматова, Омадой Мингбоева, Зуҳрахон Обидова, Маржона Зиёдуллаева, Севинч Муродуллаева.
«Бунёдкор-W»: Зарина Саидова (Зиёда Ирисбоева, 46), Зумрадхон Назарова, Людмила Карачик, Дилноза Бектемирова (Зиёда Исоқова, 46), Саида Галимова, Марина Косникова (Насиба Турсунова, 70), Умида Зоирова, Феруза Турдибоева, Солиҳа Ҳусниддинова (Нозимахон Эргашева, 56), Луиза Садирова (Мария Моисеева, 59), Маҳлиё Сарикова (Тожинисахон Рашидова, 46).
Голлар: Маҳлиё Сарикова, 3 – 0:7. Умида Зоирова, 5 – 0:2. Людмила Карачик, 17 – 0:3. Умида Зоирова, 34 – 0:4. Маҳлиё Сарикова, 43 – 0:5. Людмила Карачик, 66 – 0:6. Тожинисахон Рашидова, 90 – 0:7.