Янгиликлар

Вадим Абрамов ойнинг энг яхши мураббийи совринини қабул қилиб олди

Сана: 12.05.2019

Хабарингиз бор, Ўзбекистон профессионал футбол лигаси Суперлига жамоаларининг бош мураббийлари ва сардорлари ўртасида сўровнома ўтказиб, ойнинг энг яхшиларини аниқлаб келмоқда.

Шу сўровнома якунига кўра, апрель ойида «Бунёдкор» жамоаси бош мураббийи Вадим Абрамов энг яхши дея тан олинган эди. Бугун бўлиб ўтган «Бунёдкор» - «Қўқон-1912» ўйинидан олдин учрашув комиссари Вадим Карленовичга совринни топширди.