Янгиликлар

Виталий Ни: «Ҳар бир ўйинда майдонга ғалаба учун тушамиз»

Сана: 12.05.2019

Coca Cola Суперлиганинг 8-туридан ўрин олган «Бунёдкор» - «Қўқон-1912» (2:1) учрашувидан кейин ўтказилган матбуот анжуманида «Қўқон-1912» жамоаси вице-президенти Виталий Ни иштирок этди.

- Ҳар бир ўйинда ғалаба қозониш учун майдонга тушамиз. Бугунги баҳсда ҳам шуни мақсад қилгандик. Иккинчи таймда рақибдан яхши ҳаракат қилдик. Аммо бу – футбол. Футболда шундай мағлубиятлар ҳам бўлиб туради. Ҳисоб 1:1 бўлиб турган пайтда бир қатор вазиятларни голга айлантира олмадик. Агар уларнинг биттасини голга айлантирганимизда бугун ғалаба қозонган бўлармидик? Афсуски, вазиятлардан унумли фойдалана олмадик. Энди кейинги ўйинга хатолардан хулоса чиқарган ҳолда тайёргарлик кўрамиз. Бугун бизни бутун учрашув давомида тинимсиз қўллаб-қувватлаб турган мухлисларимизга миннатдорчилик изҳор этамиз.