Янгиликлар

«Бунёдкор» - «Қўқон-1912» учрашуви ҳақида

Сана: 09.05.2019

Эртага Coca Cola Cуперлиганинг 8-тур учрашувлари старт олади.

«Бунёдкор» 8-турда «Қўқон-1912» жамоасига қарши майдонга чиқади. «Бунёдкор» ўзининг уй учрашувларини ўтказадиган «Миллий» («Бунёдкор») стадионининг чими янгиланаётгани сабабли жамоамиз «Қўқон-1912» клубини Тошкент темирйўл муҳандислари институтига қарашли майдонда қабул қилади. Учрашув 12 май куни соат 17:15да старт олади.

Ёшлар биринчилигидан ўрин олган «Бунёдкор» - «Қўқон-1912» учрашуви эса, 11 май куни «Бунёдкор» академиясининг биринчи майдонида бўлиб ўтади. Беллашув 17:00да бошланади.

Учрашувдан олдинги митинг 11 май куни 15:00да «Бунёдкор» академияси мажлислар залида ўтказилиши режалаштирилган. 

ЁШЛАР БИРИНЧИЛИГИ. 8-ТУР
«БУНЁДКОР» - «ҚЎҚОН-1912»
11 май. «Бунёдкор» академияси майдони. Бошланиш вақти: 17:00

COCA COLA СУПЕРЛИГА. 8-ТУР
«БУНЁДКОР» - «ҚЎҚОН-1912»
12 май. Тошкент темирйўл муҳандислари институти майдони. Бошланиш вақти: 17:15