Янгиликлар

Акмал Рисқуллаев хотира турнири старт олди

Сана: 09.05.2019

9 май - «Хотира ва қадрлаш» куни!

Шу муносабат билан «Бунёдкор» футбол клуби таниқли футболчи, ўз вақтида олий лиганинг бир қатор жамоаларида тўп сурган, қолаверса Қозоғистонда ҳам легионер сифатида фаолият кўрсатган, бутсасини михга илганидан сўнг «Бунёдкор» академиясида мураббий бўлиб ишлаган марҳум Акмал Рисқуллаевнинг хотираси учун кичик турнир ўтказиш ташаббуси билан чиқди. Бу ташаббусга марҳумнинг яқинлари, оила аъзолари, хусусан, Акмал Рисқуллаевнинг укаси Аҳрол Рисқуллаев ҳайрихоҳлик билдирди.

8та жамоа иштирокидаги турнир бугун старт олди. Иштирокчилар икки гуруҳга ажратилган. 2006 йилда туғилган болалардан иборат жамоалар 13 майга қадар давом этадиган мусобақада ғолиблик учун кураш олиб боради. Учрашувлар «Бунёдкор» академиясининг сунъий ва табиий қопламали майдонларида бўлиб ўтмоқда. Эртага гуруҳ босқичининг 2-тур учрашувлари бўлиб ўтади.

АКМАЛ РИСҚУЛЛАЕВ ХОТИРА ТУРНИРИ
«А» гуруҳи
9 май (пайшанба)
«Пахтакор» - «Янгиер» - 1:3
«Спартак» - ТФА – 3:1

10 май (жума)
11:00 «Пахтакор» - ТФА
11:00 «Янгиер» - «Спартак»

Жамоалар

Ў

Ю

Д

М

Т-Н

О

1-2

«Янгиер»

1

1

0

0

3-1

3

1-2

«Спартак»

1

1

0

0

3-1

3

3-4

«Пахтакор»

1

0

0

1

1-3

0

3-4

ТФА

1

0

0

1

1-3

0

«Б» гуруҳи
9 май (пайшанба)
«Бунёдкор» - «Одил жуниор» - 0:1
«Локомотив» - БЎСМ-16 – 1:4

10 май (жума)
09:30 «Бунёдкор» - БЎСМ-16
09:30 «Одил жуниор» - «Локомотив»

Жамоалар

Ў

Ю

Д

М

Т-Н

О

1

БЎСМ-16

1

1

0

0

4-1

3

2

«Одил жуниор»

1

1

0

0

1-0

3

3

«Бунёдкор»

1

0

0

1

0-1

0

4

«Локомотив»

1

0

0

1

1-4

0