Янгиликлар

Про лига. Сафарда бир очко қўлга киритилди

Сана: 07.05.2019

Бугун Про лиганинг «Б» гуруҳида 5-тур учрашувлари бўлиб ўтди.

Мазкур турни сафарда «Андижон-2»га қарши ўтказган «Бунёдкор-2» ўз иродасини намойиш қилиб, меҳмондан бир очко билан қайтадиган бўлди. Беллашувнинг биринчи бўлимида ҳисоб очилмади. Танаффусдан кейин майдон эгалари ҳисобни очишди. Орадан беш дақиқа ўтиб Аббосбек Жумақулов ҳисобни тенглаштирди. Бироқ худди мезбонлар сингари футболчиларимизнинг хурсандчилиги ҳам узоққа чўзилгани йўқ. Ҳакам дарвозамиз томон пенальти белгилади, Озодбек Комилов бундан унумли фойдаланди. Шундан сўнг 72-дақиқада дарвоза ишғол қилинди. Бу сафар ҳам ўз иродасини намойиш қилган Мурод Отажонов шогирдлари ҳисобни тенглаштиришнинг уддасидан чиқишди. Гол муаллифи – Суннатилла Абдуллажонов.

Беллашувнинг қолган дақиқаларида жамоалар ҳар қанча ҳаракат қилмасин дарвозаларни ишғол қила олишмади ва бир очкодан бўлишиб олишди.

ПРО ЛИГА. «Б» ГУРУҲИ. 5-ТУР
«АНДИЖОН-2» - «БУНЁДКОР-2» - 2:2 (0:0)
7 май. Андижон. «Андижон ФА» майдони. 85 томошабин.
Бош ҳакам: Ғайрат Жўраев.
Қанот ҳакамлари: Равшан Копадзе, Муҳаммадсултон Фозилов.
Захирадаги ҳакам: Шоҳруҳ Акромов.
Назоратчи: Файзулло Ҳасанов.
Комиссар: Ойбек Юнусов.
«Андижон-2»: Анваржон Назиров, Муҳаммадали Турсунов, Иззатбек Алиназаров, Озодбек Комилов, Саидбек Мирсултонов, Муҳаммаджон Умаров, Озодбек Қаҳҳоров, Самандарбек Абдураҳимов, Ҳожиакбар Мўминов, Ҳикматулло Неъматуллаев (Иззатилло Абдулҳақов, 84), Сардорбек Козимбеков.
«Бунёдкор-2»: Акобир Қаюмов, Отабек Бекбоев, Алижон Жўрабоев, Аббосбек Жумақулов, Суннатилла Абдуллажонов, Сардор Усмонов (Ислом Абдужабборов, 46), Алпомиш Тилапов, Абдуғани Камолов, Боситжон Раҳимов, Жавоҳир Мусажонов (Абдуллоҳ Маҳкамов, 53), Жавлон Эсонов (Темур Сайдуллаев, 60).
Голлар: Самандарбек Абдураҳимов, 49 – 1:0. Аббосбек Жумақулов, 53 – 1:1. Озодбек Комилов, 59-пенальтидан – 2:1. Суннатилла Абдуллажонов, 70 – 2:2.
Огоҳлантиришлар: Муҳаммадали Турсунов, 40. Акобир Қаюмов, 58. Аббосбек Жумақулов, 62. Озодбек Қаҳҳоров, 62.