Янгиликлар

«Ҳоким Кубоги». «Бунёдкор-2006» сўнгги учрашувда мағлубиятга учради

Сана: 06.05.2019

Қозоғистоннинг Актобе шаҳрида бўлиб ўтган «Ҳоким Кубоги» мусобақаси ўз ниҳоясига етди.

Турнирнинг сўнгги учрашувини Россиянинг «Оренбург» жамоасига қарши ўтказган «Бунёдкор-2006» кичик ҳисобда ютқазиб қўйди. Ғулом Ҳалимтоев ва Улуғбек Боқиев шогирдлари айнан шу мағлубият сабабли мусобақани 3-ўринда якунлашга мажбур бўлди. Шамсиддин Турсунмуҳамедов ташкилотчилар томонидан «Энг яхши ярим ҳимоячи» сифатида тан олинган бўлса, Муслим Жамолиддинов мусобақа тўпурарига айланди.

«ҲОКИМ КУБОГИ»
«ОРЕНБУРГ» (Россия) - «БУНЁДКОР-2006» - 2:1
«Бунёдкор-2006»: Миржалол Азимов, Аюбхон Асроров, Азиз Ҳамзаев, Отабек Болтаев, Озод Аҳмедов, Шамсиддин Турсунмуҳамедов, Абдураҳмон Абдусаматов, Абдуҳамид Икромов, Шаҳобиддин Пўлатов, Шоҳруҳ Қаҳҳоров, Камрон Юсупов.
Захирадагилар: Ҳасан Каримов, Хусан Каримов, Азиз Тўлқинбеков, Муслим Жамолиддинов, Абдураҳмон Исмоилов, Сардор Убайдуллаев.
Гол: Шоҳруҳ Қаҳҳоров.

«Энг яхши ярим ҳимоячи» - Шамсиддин Турсунмуҳамедов
Мусобақа тўпурари – Муслим Жамолиддинов