Янгиликлар

Аёллар футболи. Жамоамиз кетма-кет учинчи ўйинда ғалаба қозонди

Сана: 06.05.2019

Бугун Аёллар футболи бўйича Ўзбекистон чемпионатининг 3-тур ўйинлари старт олди.

Ўз майдонида «Локомотив-W»ни қабул қилган «Бунёдкор-W» навбатдаги уч очкони ўз ҳисобига ёзиб қўйди. Ўйин тақдири биринчи бўлимнинг ўзидаёқ ҳал бўлди. Аввалига Маҳлиё Сарикова ҳисобни очган бўлса, кейинроқ Луиза Садирова пенальтидан унумли фойдаланиб ўйин тақдирини амалда ҳал қилди. Учрашувнинг қолган 70 дақиқасида футболчилар ҳар қанча ҳаракат қилмасин, дарвозаларга йўл топа олишмади.

ЎЗБЕКИСТОН ЧЕМПИОНАТИ. 3-ТУР
«БУНЁДКОР-W» - «ЛОКОМОТИВ-W» - 2:0 (2:0)
6 май. Тошкент. «Бунёдкор» академияси майдони. 52 томошабин.
Бош ҳакам: Вадим Агишев.
Қанот ҳакамлари: Султонмурод Улфатов, Бекзод Худойберганов.
Захирадаги ҳакам: Хусан Музаффаров.
Назоратчи: Олег Рубаков.
Комиссар: Азиза Татлимуротова.
«Бунёдкор-W»: Зарина Саидова (Зиёда Ирисбоева, 51), Зумраджон Назарова (Нозимахон Эргашева, 67), Людмила Карачик, Дилноза Бектемирова (Зиёда Исоқова, 34), Саида Галимова, Марина Косникова (Насиба Турсунова, 78), Умида Зоирова, Феруза Турдибоева, Солиҳа Ҳусниддинова, Луиза Садирова (Полина Миханько, 87), Маҳлиё Сарикова (Тожинисахон Рашидова, 34).
«Локомотив-W»: Комила Юмангулова, Илвина Камалиева, Зебунисо Ҳалимова, Дилдора Эргашева, Жениса Кручинина, Нодира Ҳамдамова (Мухлиса Магдеева, 64), Камола Бердиева, Зуҳра Бердиева (Маҳлиё Ғаффорова, 51), Зайнаб Ражабова (Хуршида Жуманова, 59), Жасмина Абдуғаниева (Ойсара Суюнова, 85), Маҳлиё Назарқулова.
Голлар: Маҳлиё Сарикова, 12 - 1:0. Луиза Садирова, 20-пенальтидан - 2:0.
Огоҳлантиришлар: Луиза Садирова, 2. Зумраджон Назарова, 9. Камола Бердиева, 45+2.