Янгиликлар

«Ҳоким Кубоги». Россия жамоаси мағлуб этилди

Сана: 06.05.2019

Қозоғистоннинг Актобе шаҳрида давом этаётган «Ҳоким Кубоги»да иштирок этаётган «Бунёдкор-2006» кеча навбатдаги ўйинини ўтказди.

Ғулом Ҳалимтоев ва Улуғбек Боқиев шогирдлари мусобақадаги тўртинчи учрашувини Россиянинг «Носта»сига қарши ўтказиб, йирик ҳисобда ғалаба қозонди. Рақиб дарвозаси 8 марта ишғол қилинди. Бугун «қалдирғочларимиз» Россиянинг бошқа бир жамоаси «Оренбург»га қарши майдонга чиқади.

«ҲОКИМ КУБОГИ»
«БУНЁДКОР-2006» - «НОСТА» (Россия) – 8:0
«Бунёдкор-2006»: Ҳасан Каримов, Хусан Каримов, Азиз Ҳамзаев, Озод Аҳмедов, Абдуҳамид Икромов, Шамсиддин Турсунмуҳамедов, Шаҳобиддин Пўлатов, Сардор Убайдуллаев, Шоҳруҳ Қаҳҳоров, Отабек Болтаев, Муслим Жамолиддинов.
Захирадагилар: Миржалол Азимов, Аюбхон Асроров, Абдураҳмон Абдусаматов, Абдураҳим Исмоилов, Камрон Юсупов, Азиз Тўлқинбеков.
Голлар: Муслим Жамолиддинов (3та), Шамсиддин Турсунмуҳамедов, Абдураҳим Исмоилов, Абдураҳмон Абдусаматов, Шаҳобиддин Пўлатов, Абдуҳамид Икромов.